Сейфдан ўғирланган пуллар эгасига қайтарилди.
Жорий йил 3 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожат қилиб, унда шу йил 30 январь кунидан 3 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадонига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган темир сейфни бузиб ичида бўлган жами 1.500 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ излари шахсни идентификация қилиш тизими орқали текширилганда, ушбу излар Наманган шаҳрида яшовчи 15 ёшли мактаб ўқувчисининг чап қўл кўрсаткич бармоғи изларига мос келиши аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати