14 Aprel 2023 yil 788

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Наманган шаҳар ёшлари билан учрашди.

“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да шаҳар ҳокими, ўқувчилар, ёшлар етакчилари ва бошқа масъул идора вакиллари иштирок етишди.

70 нафар йигит-қизлар қатнашган учрашув Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Полковник Шухрат Алиев юртимизда ёшларнинг илм олиши, замонавий касб эгаси бўлиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб, бугунги авлод мана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиши, давлат раҳбари томонидан берилаётган ишончга муносиб кадр бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлади.

Ёшларни бир эзгу мақсад йўлида бирлаштириш борасида Ички ишлар тизими, ҳокимият, ёшлар билан ишловчи ташкилот, маҳалла, ўрта ва олий таълим муассасалари мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиши зарурлиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг 8 нафар йигит қиз томонидан ўқиш шартнома пулларини тўлашда, тиббий ёрдам учун, компьютер қурилмаси олиш, имтиёзли кредит, ишга кириш ва бошқа масалаларда мурожаат келиб тушди ушбу мурожаатларнинг 7таси ижобий хал этилди. 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Раҳбар ва ёшлар учрашуви вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech