"Зукко китобхон" танловининг водий босқичи ғолиби аниқланди.
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши ҳамда Наманган давлат университети ходимлари, билан ҳамкорликда, Наманган шаҳридаги “Роял” ресторанида навбатдаги “Зукко китобхон” танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бир нафардан жамоалар иштирок этди.Танлов шартлари якунига кўра, 3-ўринни Андижон вилояти ИИБ жамоаси,2-ўринни Наманган ИИБ жамоаси энг юқори балл билан 1-ўринни Фарғона вилояти ИИБ жамоаси эгаллаб республика босқичига ё‘лланма олдилар. Танлов якунида жамоа аʼзоларини вилоятимиз бўйлаб маʼнавият маршрутида Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний ҳамда Тўрақўрғон тумани Ахсикент ёдгорлигига саёҳати ташкиллаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати