15 Май 2023 йил
532
Зирак ўғриси қўлга тушди
2023 йил 12 май куни Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 13:20 ларда Наманган шаҳар “Шарқ тонги” МФЙ ҳудудида кетаётган вақтида номаълум шахс унинг қулоғида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик зиракларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва ашёвий далил олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати