“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Наманган вилояти ИИО ходимлари ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 октябрдаги ҳамда Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 28 октябрдаги фармойишларига асосан, вилоят ички ишлар органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” қизғин ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари “Динамо” спорт мажмуасида вилоят Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмонан бақувват ва соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақадан кўзланган мақсад, шахсий таркибни жисмонан чиниқтириш, спортнинг ушбу турини ходимлар ўртасида оммалаштириш, уларни махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш, жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларни талаб даражасида сақлаш, машғулотларда ўргатилган машқларни қўллашга оид кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Мусобақада бошқарма аппарати, Наманган шаҳар ва туман ИИБларидан 62, 67, 73, 80, 88, 97 ва 97 кг.дан юқори вазн тоифаларида ходимлар иштирок этдилар.
Шахсий биринчилик баҳсларда 1-2-3-ўринларни қўлга киритган ходимларнинг натижалари сарҳисоб қилинганида III-ўринни бошқарма Патруль-пост хизмати батальони, II-ўринни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳамда фахрли I-ўринни Чуст тумани ИИБ жамоаси қўлга киритишиб бошқарма бошлиғининг кубоги диплом, эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати