23 Феврал 2024 йил 2960

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олиш, аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев вилоят ИИБ раҳбарияти билан биргаликда вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ Янгиқўрғон тумани «Узак» маҳалласида бўлиб, у ердаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида олиб борилаётган шағаллаштириш ишлари билан танишди. Сўнгра, Косонсой туманининг «Бўстон» маҳалласидаги электрон кузатув маскани, Чортоқ туманининг «Наманган» ва Наманган туманининг «Олахамак» маҳаллалари еттилиги фаолияти батафсил ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳалла еттилигининг ўтган давр мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларига ечим топиш борасида амалга оширган ишлари ҳақидаги ахборотлари тингланиб, келгусида маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида манзилли ишларни ташкил этиш, айниқса, ёшлар жиноятчилигини олдини олишда "маҳалла — оила — мактаб" ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда бошқа йўналишларда масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Бу каби ўрганишлар вилоят ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech