7 Август 2025 йил
71
Жиноий тил бириктириб гиёҳванд модда сотаётган шахслар ушланди
Жорий йилнинг 15 июль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар "Бўстон" маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ш.М ва маҳалладоши 2005 йилда туғилган С.М билан жиноий тил бириктириб, Давлатобод тумани ҳудудида қора рангли целлофан пакетга ўралган 0,22 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 600.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати