5 Декабр 2022 йил 1049

Фейк хабар қурбонлари

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи 1997 й.т., А.Д, ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс фейк хабар орқали унинг телеграм аккаунтига келган кодни билиб, бошқарувини қўлга киритганлиги ва бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини танишларига юборганлиги, шундан сўнг ушбу фотосуратларни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи 2000 й.т., Э.А. эканлиги аниқланган.

Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Text to speech