13 Июл 2022 йил 739

"Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Наманган шаҳар "Баркамол авлод" МФЙдаги 88-умумтаълим мактабида аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида хотин-қизларни жалб этган ҳолда "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари қўмитаси хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси O.Oripova, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири v.b. M.Abdullayeva, вилоят ИИБ ҲПБ ҲҚ ва ИМБ бошлиғи НҚайимова, Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари D.Abduraximova иштирок этди.

Йиғилишда бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар, фарзандларни, айниқса қизларни тарбиялашда эътибор берилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида йиғилганлар эътиборига махсус тайёрланган "Сохта даъволар" номли hujjatli фильм намойиш этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech