22 Апрел 2023 йил 388

Жанжалкашларни ажратмоқчи бўлган фуқаронинг ўзига жабр етказилди.

2023 йил 6 апрель куни соат 23:00 ларда Наманган тумани «Деҳқонобод» МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро маҳалласида жойлашган савдо дўкон олдида 2004 йилда туғилган маҳалладоши ва бир неча фуқаролар билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир-бирларини уриб тан жароҳати етказаётган вақтларида уларни ажратмоқчи бўлган 1996 йилда туғилган фуқарони юз ва бош қисмига уриб, тан жароҳати етказганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузурида ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech