26 Апрел 2023 йил
451
Жаҳл жиноятга етаклади.
2023 йил 27 апрель куни соат 13:30 ларда Поп тумани Тинчлик МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган “Чуст бекатида” 1983 йилда туғилган ҳайдовчи билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қўлида бўлган ошпичоқ билан кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи ўнг томон кўкрак қафаси олд юзасидаги санчиб- кесилган ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати