23 Сентябр 2021 йил 344

Жаҳл устида етказилган жароҳат туфайли жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 29 август куни соат 15:30 ларда, Косонсой туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро автомашиналарни таъмирлаш устахонасига бориб, у ерда уста бўлиб ишловчи, Косонсой туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқарога 6 ойдан буён автомашинасини таъмирлаб бермай келаётганлигини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, уриб тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech