24 Феврал 2024 йил 2985

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида ўрганиш ишлари давомида “Жасорат мактаби” ёшлари билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш Марказида ташкил этилган “Жасорат мактабида 10 кунлик йиғинга жалб этилган 100 нафар бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев, Бош прокурор ўринбосари ­– Республика Ҳарбий прокурори адлия катта маслаҳатчиси Б.БҚудратходжаев ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик бошқармаси бошлиқлари иштирок этдилар.

Мулоқот вақтида ёшларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоблар ҳамда муаммолари ечими юзасидан ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар берилиб, уларнинг муаммоларини 10 кунлик ўқув йиғини якунига етгач, ижобий ҳал этиш тўғрисида вилоят мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар белгилаб  берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech