24 Феврал 2024 йил 4027

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган давлат педагогика институтида ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Наманган давлат педагогика институтида “Ҳудудларда ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан ёшларни оталиққа олиб ишлаш тизимини жорий этиш ҳолатини ўрганиш ва услубий кўмаклашиш бўйича” Республика ишчи гуруҳининг ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Республика ишчи гуруҳи раҳбарияти ва аъзолари, Бош прокуратура, Миллий гвардия, адлия, мудофаа, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар вазирликлари ҳамда уларнинг вилоят, туман-шаҳар  бошқарма-бўлимлари, ҳокимликлар масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Унда Бош прокуратура, Миллий гвардия, адлия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар вазирликлари томонидан оталиққа олинадиган ёшлар билан ишлаш тўғрисида вазифа ва топшириқларни ҳамкорликда ижрога қаратиш механизмлари юзасидан тушунчалар берилди.

Наманган вилояти маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар ҳолати ва ташкилий чора-тадбирларга услубий кўмаклашиш борасидаги ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech