26 Сентябр 2024 йил 10817

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов Наманган вилояти ИИБ фахрийлари билан учрашди

Наманган вилояти ИИБда бўлиб ўтган учрашувда генерал-майор Даврон Назармухамедов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, маслаҳатчи Рустам Аббасов, Фахрийлар кенгаши раиси Олимжон Долимов, шунингдек, шаҳар-туман ИИБлари фахрийлар кенгаши раислари, ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда 200 нафарга яқин фахрийлар иштирок этишди.

Учрашувда вилоят ҳудудидаги фахрийларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фахрийларнинг бой тажрибаларидан кенг фойдаланиш ва улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech