Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Зуфар Курбанов иштирокида Наманган вилояти ИИБнинг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди
Муҳокама йиғилиши Наманган вилояти ИИБ Мажлислар залида ўтказилиб, унда Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ва туман ИИБ бошлиқлари, ўринбосарлари, тергов ҳамда ташкилий бўлинмаси бошлиқлари, ИИВнинг вилоят ҳудудидаги тузилмалари бошлиқлари иштирок этишди.
Дастлаб, Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Наманган вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор-хизмат фаолияти натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Маъруза якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Зуфар Курбанов ва Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан жиноятлар салмоғи ошган шаҳар-туман ИИБ ҳамда тегишлилиги бўйича соҳа хизмат раҳбарларининг иш фаолиятлари танқидий муҳокама қилиниб, 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, ходимлардан йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фаолият давомида қонунларга қатъий ҳамда оғишмай амал қилиш, тамагирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмай, янгича дунёқараш билан халқ хизматида бўлиш, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тартибда кўриб чиқиш талаб этилди.
Йиғилиш сўнггида, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати