Ўзбекистон Республикаси ИИВ Наманган академик лицейида янги ўқув йилига бағишлаб тадбир ўтказилди
Барча жойларда бўлгани каби ИИВ Наманган академик лицейида биринчи қўнғироқ ва билимлар куни тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ота-оналар, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни ИИВ Наманган академик лицей директори очиб, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак -Ватанмиз!” шиори остида нишонланган мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати билан лицей ўқитувчилари, ўқувчиларини қутлаб, ўқишларида омад тилади. Бу йилги ўқув жараёнида ҳам ўқувчилар китобхонлик, билимлар беллашуви ва спорт соҳаларида янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.
Тадбирда Наманган вилояти ИИБ масъуллари ва ўқувчиларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, Ўқувчиларга дарс машғулотларини пухта ўзлаштириш, устозлар ўгитига амал қилган ҳар қандай ўқувчи кўзлаган мақсадига эришиши учун мамлакатимизда барча имкониятлар яратилганини эътироф этишди.
Тадбир давомида ватанни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига катта қувонч ҳамда байрамона кайфият улашди.
Шунингдек, ўқувчиларга “Мустақиллик дарслар”и ўтилиб, мустақиллик дарсларида халқимизнинг истиқлолни қўлга киритиши, бу йўлда курашган фидойи мард ўғлонлар ҳаёти, озодлик йўлида қатағон бўлган сиймолар ҳақида ўқувчиларга кенг қамровли тушунчалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати