19 Сентябр 2023 йил 3253

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини охирги уч йил давомида тамомлаб, Наманган вилояти ИИБда хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказилди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбариятининг режа-топшириғига асосан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, ИИВ Академияси доценти О.Ж.Холмўминов, Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан ИИВ Академиясини охирги уч йил давомида тамомлаб, ҳозирда Наманган вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида битирувчиларнинг фаолиятида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш аҳволи, бугунги кунда ижтимоий масалалари, юзага келаётган муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Суҳбат якунида, ИИВ Академияси битирувчилари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди, бундан кўзланган асосий мақсад эса, ИИВ Академияси таълим-тарбия жараёнининг сифати, профессор ўқитувчиларнинг билим ва салоҳияти, саф қисмининг касбий малакаси ҳамда битирувчиларнинг таклиф-тавсиялар натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, ИИВ Академияси ва бошқарма раҳбарияти томонидан йиғилишга таклиф этилган ёш ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларига бўлган муносабатларини ўзгартиришлари ва фуқаролар билан ўзаро муносабатга киришишда турли ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ва тизимда узоқ йиллар, ҳалол ва пок равишда садоқат билан хизмат қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар ва йўналишлар берилди.

Наманган вилояти Ахборот хизмати

Text to speech