16 Март 2021 йил 372

“Зарбдор” ойлик: тамаки қутиси ичидан “Гашиш” чиқди.

Шу йилнинг 6 март куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан, Чортоқ туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Чортоқ туман марказида юрган вақтида уни ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг ён чўнтагида “Кент” номли сигарет қутиси ичида юмалоқ шаклдаги, ўткир ҳидли, қорамтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,41 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech