10 Март 2021 йил 411

“Зарбдор” ойлик: Ҳамкорликдаги тадбир натижасида фуқаронинг уйидан “Марихуана” топилди.

Шу йил 3 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ЧХТБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ профилактика инспектори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряд командирлари томонидан, Уйчи туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида, яшаш уйи ошхонасидаги шкафдан гугурт қутисига солинган ва мехмонхонасидаги телевизор тагидан оқ рангли целлофан пакетга ўралган ҳамда ҳожатхона шифери устидан сигарет қутисида бўлган ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 2,64 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech