10 Март 2021 йил 472

“Зарбдор” ойлик: Дўкондаги пул ва кузатув камерасининг хотира картасини ўмарган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 4 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган савдо дўкони эшик қулфини бузиб кириб, дўкон кассасида бўлган 2.400.000 сўм пули ва дўконга ўрнатилган нархи 500.000 сўмлик кузатув камера хотира картасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришликни сўраган.

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ушлаш чоралари кўрилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech