“Зарбдор ойлик” доирасидаги амалий ишлар натижаси
Шу йилнинг 23 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи 3 нафар фуқаро ДХХ вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи фуқаро уларнинг ишончига кириб, Учқўрғон саноат технологиялари техникумида “А,Б,С,Д” тоифали “Тракторчи-Машинист” гувоҳномасини, ўқув курсларида таълим олмасдан туриб, 1 хафта мобайнида олиб беришини айтиб, эвазига жами 5.100.000 сўм пулларни сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.
Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, шу йил 23 февраль куни соат 16:00 ларда, ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани ҳудудида аризада номи келтирилган шахс фуқаролардан 5.100.000 сўм пулларни олаётган вақтида, ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати