10 Март 2021 йил 370

“Зарбдор” ойлик доирасида амалга оширилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахслар қўлга олинди.

Шу йил 4 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 227-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБга топширилган.

2021 йил 5 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Уйчи туманида яшаган, 1983 йилда туғилган фуқарони Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ЎМИБ тезкор вакили, катта тезкор вакиллари томонидан маҳалласи ҳудудидан ушланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech