10 Март 2021 йил 394

“Зарбдор” ойлик: Автомашина газ баллонини ўғирлаб кетган шахс топилди.

Жорий йил 5 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи олдида жойлашган устахонаси олдида қаровсиз қолдирилган, мижозига тегишли бўлган Kiabongo русумли автомашинасига ўрнатилган нархи 2.100.000 сўмлик темир газ балонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech