10 Март 2021 йил 425

“Зарбдор” ойлиги ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари натижаси.

Жорий йил 3 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИО ФМБ ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 06:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган салқин ичимликлар савдо дўкони эшик қулфини бузиб очиб, дўконда бўлган нархи 200.000 сўмлик “Галакси-2” русумли, нархи 250 АҚШ доллари бўлган “Галакси-7” русумли, нархи 700.000 сўмлик “ЛЖ” русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ушлаш чоралари кўрилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech