3 Март 2021 йил 247

“Зарбдор ойлиги” давомида қидирувдаги шахслар ушланди.

Шу йил 28 февраль куни, Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 223-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган туманида яшаган, 1991 йилда туғилган фуқарони Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ ТП профилактика инспектори ва МГ ҚБ 3-отряд командирлари томонидан Қурама МФЙ ҳудудидан ушланиб, Наманган тумани ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

2021 йил 1 март куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2003 йилда туғилган аёлни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Бунёдкор МФЙ ҳудудида ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech