25 Сентябр 2025 йил 31

Ўз хонадонида қиморхона ташкил қилган шахс аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 20 сентябрь куни Наманган тумани «Қоракўл» маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 5 нафар фуқароларга ўйин карталари ёрдамида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ўйнашлари учун шароит яратиб, жами 700 минг сўм моддий манфаат кўргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech