Юк машинани тунаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил 29 март куни, Тўрақўрғон тумани Қатағон МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Умид МФЙ ҳудудида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган Hyundai Porter русумли юк автомашина салонидан 300 АҚШ доллари, 17.000.000 сўм пул ва нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung-J6” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланиб, далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан
Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати