28 Сентябр 2021 йил
672
ЙТХда юк машина ҳайдовчиси вафот этди.
Жорий йил 26 сентябрь куни соат 08:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 223 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида яшаган, Қозоғистон Республикаси фуқароси, 1987 йилда туғилган фуқаро ДАФ русумли юк автомашинани ишонч қоғози орқали Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб, темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати