11 Сентябр 2020 йил
656
ЙТХ оқибатида хайдовчи вафот этди.
2020 йил 10 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Чортоқ-Наманган йўлининг 17 км.да, Боғ МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четига чиқиб ағдарилиб, “Катта Наманган” каналига тушиб кетган, Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Автомашинада бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати