12 Сентябр 2020 йил 628

ЙТХ оқибатида пиёда тан жарохати олди.

2020 йил 2 сентябрь куни соат 11:00 ларда, Чуст шаҳар Чустий кўчасида, Чуст шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, чап умров суягини майдаланиб синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзатилган.

 

2020 йил 8 сентябрь куни соат 19:00 ларда, Учқўрғон-Қўғай йўлининг 3 км.да, Учқўрғон тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида, Учқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягини синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech