ЙТҲларда пиёдалар жабрланмоқда.
Шу йил 28 ноябрь куни соат 22:20 ларда Наманган шаҳар Янгиҳаёт МФЙ Орзу кўчасида 2001 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1984 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягининг очиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
26 ноябрь куни соат 14:00 ларда Наманган шаҳар 2-Ахсикент кўчасида, 1990 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1943 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда чап оёқ болдир суягининг ёпиқ майдаланиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
25 ноябрь куни соат 14:00 ларда Чортоқ тумани 4Р117 Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Кесканёр йўлининг 44 км.да Уйчи туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонида ҳаракатланиб кетаётган 1995 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда қўшма шикаст, бош мия лат ейиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
25 ноябрь куни соат 18:00 ларда чортоқ тумани Чортоқ-Янгиқўрғон-Заркент йўлининг 24 км.да Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада, велосипедчи кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, чапдан 2-3-4-қовурғаларининг ёпиқ синиши, чап курак суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати