27 Октябр 2020 йил 478

ЙТҲлар оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар ҳалок бўлди.

Шу йил 23 октябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон-Поп йўлининг 32 км.да ВАЗ-2107 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шу куни соат 20:30 ларда Наманган тумани Анжирзор МФЙ ички йўлида, Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада жабрланувчи қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, 24 октябрь куни соат 09:00 да вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

24 октябрь куни соат 19:30 ларда Қандиён-Косонсой йўлининг 4 км.да ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Т-40А русумли тиркамали тракторининг орқасига урилган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия оғир ёпиқ шикасти, мия комаси ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech