ЙТҲлар оқибати.
2020 йил 6 декабрь куни соат 14:30 ларда, Чортоқ кўчасида, Чортоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, велосипедчи чап қўл тирсак соҳаси ва чап сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабарь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 12 декабрь куни соат 10:00 ларда, Тошбулоқ-Шаханд йўлини 10 км.да, Тошбулоқ МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда чап ўтиргич суяги олд қирғоғи ва чап қов суягини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 20 ноябрь куни соат 12:00 ларда, Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 37 км.да, Ёртепа МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни ўнг четига чиқиб кетиб, сим ёғочга урилган.
Натижада, автомашинада бўлган йўловчилар, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ва Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 8 декабрь куни соат 10:00 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 69 км.да, Паросмон МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1941 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 20 ноябрь куни соат 17:40 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 72 км.да, Шохидон МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ГАЗ-31105 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига кескин бурилиши оқибатида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасини олд ўнг ён томонига урилган.
Натижада, Нексия автомашинасида бўлган йўловчи, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ўнг елка суягини ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 9 декабрь куни соат 13:10 ларда, Тўрақўрғон-Оқтош-Шаханд йўлининг 11-км.да, Мажнунтол МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1939 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда ўнг оёқ тўпиқ суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 30 ноябрь куни соат 16:00 ларда, Чуст-Косонсой йўлининг 4 км.да, Қайирма МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Натижада автомашинада бўлган йўловчи, Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро умуртқа суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати