ЙТҲлар ҳаракат ишитрокчиларининг жабрланишига сабаб бўлмоқда.
Шу йил 5 ноябрь куни соат 09:00 ларда, Наманган шаҳар Тўрақўрғон кўчасида ВАЗ-21011 автомашинаси ҳайдовчиси орқа томонга ҳаракатланаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, автомашина орқа томонида бўлган пиёда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1953 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
8 ноябрь куни соат 19:00 ларда Наманган шаҳар Истиқбол МФЙ Чортоқ йўли кўчасида, фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотиб шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ласетти русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган йўловчилар ҳамда Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси ва Ласетти русумли автомашина ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йил 22 октябрь куни соат 11:30 ларда, Наманган-Косонсой йўлининг
3 км.да, Косонсой тумани Гулобод МФЙ ҳудудида Нексия русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия чайқалиши, чап оёқ сон суяги ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати