5 Апрел 2021 йил
378
ЙТҲдан 3 кун ўтиб ҳайдовчи вафот этди.
Жорий йил 1 апрель куни соат 14:00 ларда, уйчи тумани Пунгон-Наманган-Андижон йўлининг 93 км.да ВАЗ-2101 русумли
автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия лат ейиши ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шу йил 4 апрель куни вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати