ЙТҲда йўловчи ва пиёдалар жароҳат олди.
Шу йил 25 ноябрь куни соат 08:30 ларда “Тошкент-Ўш йўлининг 224 км.да Кобальт русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган МАН русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Натижада, Кобальтдаги йўловчи чап сон суягининг ёпиқ синиши ташҳиси билан Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
26 ноябрь куни соат 16:00 ларда Орзу МФЙ ҳудудида Ласетти русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда чап сон суягининг ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
27 ноябрь куни соат 13:00 ларда Наманган шаҳар Ғунча МФЙ Ғунча кўчасида Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати