8 Декабр 2020 йил 442

ЙТҲда йўловчи ва пиёда жароҳат олди.

Шу йил 17 ноябрь куни соат 13:30 ларда Норин тумани Учқўрғон-Ҳаққулобод йўлининг 5 км.да 1993 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашинага урилган.

Натижада, Дамас русумли автомашинада бўлган йўловчи, Норин туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 3-бармоқ ўрта қисмидан кесилиб-йиртилиб узилиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 7 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

28 ноябрь куни соат 10:00 ларда Тўрақўрғон тумани Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 66 км.да 1986 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, бош ўнг чакка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 7 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech