18 Апрел 2022 йил 395

ЙТҲда йўловчи жароҳат олди.

2022 йил 10 апрель куни соат 20:00 ларда, Давлатобод тумани Юксалиш МФЙ ҳудудида 1996 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2101 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четига чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган. Натижада, автомашина салонида бўлган 2006 йилда туғилган йўловчи чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 16 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech