18 Апрел 2022 йил
493
Пластик картадаги пулларни нақд шаклга айлантирмоқчи бўлган фуқаро фирибгарнинг тузоғига илинди.
2022 йил 7 апрель куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, март ойида шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган таниши уни ишончига кириб, АТБ “Халқ банк” Учқўрғон туман филиалидан олган 97.000.000 сўм кредит маблағларини 1.8 фоиз хисобига нақдлаштириб беришини айтиб, хисобида 97.000.000 сўм пули бўлган банк пластик картасини олиб, шундан 3.100 АҚШ доллари бериб, қолган пулларини бермай, эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 16 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати