15 Декабр 2020 йил 415

ЙТҲда вояга етмаганлар жабр кўрди.

2020 йил 4 декабрь куни соат 12:50 ларда, Наманган шаҳар Сардоба МФЙ Навоий кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёлни номида бўлган Каптива русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2012 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда чап оёқ сон ва болдир суякларини ёпиқ синиб силжиши, чап оёқ кафт устки соҳаси юмшоқ тўқимасини лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

2020 йил 24 ноябрь куни соат 17:00 ларда, Избоскан-Хаққулобод йўлининг 12 км.да, Норин тумани Янги Тонг МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро, Фарғона вилоятида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқарони номида бўлган М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Андижон вилоятида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида Дамас автомашинаси йўл четига чиқиб кетиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган пиёда, Норин туманида ота-онаси қаромоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг ўпкани лат ейиши, жигар 7-8 сегментлари трамватик йиртилиб титилган жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат буйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech