28 Сентябр 2020 йил
529
ЙТҲда велосипедчи жароҳат олди.
Жорий йил 23 сентябрь куни соат 20:00 ларда Хаққулобод-Чўжа автомобиль йўлининг 18 км.да Матиз русумли автомашинани йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Натижада, велосипедчи чап томон қовурғаларини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати