11 Октябр 2021 йил 446

ЙТҲда тан жарохати олган пиёда шифохонада вафот этди

2021 йил 3 октябрь куни соат 07:20 ларда, Наманган шаҳар Баҳор МФЙ Шохимардон кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида кетаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1952 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия оғир ёпиқ шикасти, мияга қон қуйилиши, бош мия чап ярим шари чакка бўлаги ўткир чегараланган депидурал гематомаси бош мия иккала яримшарларини кўплаб гемарагик ўчоқлик лат ейиши, ташхиси билан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу йил 10 октябрь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech