18 Ноябр 2020 йил
464
ЙТҲда пиёда вафот этди.
Шу йил 12 ноябрь куни соат 19:40 ларда, Ишонч МФЙ Янгиқўрғон кўчасида, Лабо русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 ноябрь куни ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати