10 Октябр 2020 йил 474

ЙТҲда пиёда жароҳат олди.

2020 йил 26 сентябрь куни соат 19:00 ларда, Наманган-Мингбулоқ йўлининг 6 км.да, Наманган тумани Урганжи МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, чап оёқ болдир суягини очиқ майдаланиб силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech