27 Март 2021 йил
413
ЙТҲда оғир жароҳат олган 3 ёшли бола шифохонада вафот этди.
Жорий йил 19 март куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳар Қ.Отамирзаев кўчасида ВАЗ-21011 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборган. Натижада, вояга етмаган пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида, 25 март куни шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати