13 Сентябр 2021 йил
572
ЙТҲда жароҳат олган пиёдалар шифохонага ётқизилди.
2021 йил 31 август куни соат 22:20 ларда, Мингбулоқ тумани Бирлашган МФЙ ички йўлида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган аёл ва бирга яшовчи, тумандаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2005 йилда туғилган қизини уриб юборган.
Натижада, пиёдалар бел умуртқасини ёпиқ синиши ва чап оёқ тўпиқ суягини ёпиқ синиши ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати