26 Июн 2021 йил
464
ЙТҲда жароҳат олган пиёда шифохонада вафот этди.
Шу йил 23 июнь куни соат 20:10 ларда, Наманган-Тошбулоқ-Шаханд йўлининг 11 км.да, Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2009 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати