22 Апрел 2021 йил 393

ЙТҲда жароҳат олган 5-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди.

Жорий йил 21 апрель куни соат 19:00 ларда, Уйчи тумани Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ йўлининг 1 км. да, Кобальт русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган, тумандаги мактабнинг 5-синфида ўқиган, ўқувчи қизни уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech