8 Май 2021 йил 444

ЙТҲда ҳайдовчининг онаси ва йўловчи вафот этди.

Шу йил 5 май куни соат 17:50 ларда, Чортоқ-Калишох йўлининг 25 км.да, Бўстон МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига ағдаралиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган, ҳайдовчининг 1957 йилда туғилган онаси тан жароҳати олиб, воқеа жойида, 1970 йилда туғилган йўловчи аёл тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 май куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech